Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ва энг кам ҳудудлар маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздник Сабантуй в центральном парке Ташкента
Праздник Сабантуй в центральном парке Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти – 4 млн 69,3 минг киши;
Фарғона вилояти – 3 млн 931,1 минг киши;
Қашқадарё вилояти – 3 млн 438,6 минг киши;
Андижон вилояти – 3 млн 283,8 минг киши;
Тошкент вилояти – 2 млн 962,5 минг киши;
Наманган вилояти – 2 млн 959,3 минг киши;
Тошкент шаҳри – 2 млн 909,5 минг киши;
Сурхондарё вилояти – 2 млн 771,1 минг киши;
Бухоро вилояти – 1 млн 990,4 минг киши;
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 млн 962,4 минг киши;
Хоразм вилояти – 1 млн 936,6 минг киши;
Жиззах вилояти – 1 млн 457,7 минг киши;
Навоий вилояти – 1 млн 044,0 минг киши;
Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 1 июль ҳолатига кўра 35,6 млн кишини ташкил этаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0