Россия ва Индонезия стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолаши мумкин

© Sputnik / Файед Эль-Гезири / Медиабанкка ўтишГорода мира. Джакарта
Города мира. Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Индонезия ўртасида йил охиригача стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия ва Индонезия кун тартибида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаш турибди, бу Россия президенти Владимир Путин Индонезияга ташриф буюрадиган бўлса, йил охиригача содир бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Жакартадаги элчиси Людмила Воробьёва РИА Новостига маълум қилди.
“Агар Россия Федерацияси президентининг Индонезияга ташрифи шу йилнинг ноябрь ойида Балида бўлиб ўтадиган “йигирматалик” саммитига тўғри келиши мумкин бўлса, у ҳолда икки давлат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаш кун тартибида мавжуд”, - дейди Воробьёва.
Унга кўра, Россия ва Индонезия муносабатлари анъанавий дўстона ва ижобий динамика билан ажралиб туради.
“Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, муносабатлар ривожланмоқда. Индонезия Украина инқирози бўйича мувозанатли позицияни эгаллади, Индонезия томони ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилади”, - деган Россия элчиси.
Янгиликлар лентаси
0