Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ национальной туристической зоне "Аваза" состоялся фестиваль национальных блюд народов Центральной Азии
В национальной туристической зоне Аваза состоялся фестиваль национальных блюд народов Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Марказий Осиё давлатларининг барча президентлари 20-21 июль кунлари Қирғизистонда учрашишади– тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Чўлпон-Отада 20-21 июл кунлари Марказий Осиё давлатларининг барча президентлари йиғилишади. У ерда минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон деб хабар берди.
Йиғилишда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.
“Мамлакат раҳбарлари минтақавий хавфсизликка таҳдид ва уларга биргаликда жавоб беришда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашади, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган”, дейди Қирғизистон президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азймбақиев.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви доирасида минтақа мамлакатлари ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Садир Жапаров айрим мамлакатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0