Спорт

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг янги санаси маълум қилинди

© AP Photo / Kin Cheung,PoolЭстафета огня игр, архивное фото
Эстафета огня игр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой учинчи марта Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. XIX Осиё ўйинлари Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Коронавирус сабаб қолдирилган XIX Осиё ўйинлари 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши баёнотида маълум қилинган.
Осиё ўйинлари 2022 йил 10-15 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. 6 май куни ташкилотчилар ўйинлар номаълум муддатга қолдирилганини хабар қилишди.
Осиё ўйинлари учинчи марта Хитойда ўтказилади. 1990 йилда мусобақалар Пекинда, 2010 йилда эса Гуанчжоуда ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинларида медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар 2 минг доллардан 5 минг долларгача пул мукофоти билан тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0