https://sputniknews.uz/20220719/xotin-qizlarga-imtiyozli-shartlarda-talim-kreditlari-ajratiladi-26311080.html
Хотин-қизларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади
Хотин-қизларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилди. 19.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-19T10:03+0500
2022-07-19T10:03+0500
2022-07-19T10:03+0500
янги қарор
таълим
кредит
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/47/6734782_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_7d6aeff50ba6063ea74b81f5506c553f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқишлари учун имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади. Бу 18 июль куни президент имзолаган қарорда назарда тутилган.Таъкидланишича, мазкур ҳужжат таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.Унга кўра, тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилди.Кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун хотин-қизларга:Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/47/6734782_159:0:1059:675_1920x0_80_0_0_08520357481b7eacfa53f824d4cdb3eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
янги қарор, таълим, кредит, иқтисод
янги қарор, таълим, кредит, иқтисод
Хотин-қизларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади
Тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқишлари учун имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади. Бу 18 июль куни президент имзолаган қарорда назарда
тутилган. Таъкидланишича, мазкур ҳужжат таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.
Унга кўра, тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилди.
Кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун хотин-қизларга:
тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;
таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;
таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатидақатнашишига рухсат этилади.
Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.