БМТ оммавий очарчилик ҳақида огоҳлантирди

© AFP 2023 / ALBERT GONZALEZ FARRANЖенщины несут мешок с семенами, раздаваемыми Международным комитетом Красного Креста (МККК) в контролируемом оппозицией городе Тоньер, графство Лир, 11 апреля 2017 года.
Женщины несут мешок с семенами, раздаваемыми Международным комитетом Красного Креста (МККК) в контролируемом оппозицией городе Тоньер, графство Лир, 11 апреля 2017 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили келаси йил бу борада жорий йилгидан ҳам ёмон бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Жаҳон ҳамжамияти ҳозирги озиқ-овқат инқирозига эътибор бермаса, оммавий очарчилик, у сиёсий беқарорлик ва назоратсиз миграция хавфи остида қолади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.

Биз ҳозир мисли кўрилмаган инқирозга дуч келяпмиз ва агар уни стратегик ва самарали ҳал қилмасак, оммавий очарчилик, ўнлаб мамлакатларнинг беқарорлашуви ва оммавий миграцияга дуч келамиз, - деган Бизли.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили келаси йил бу борада жорий йилгидан “жуда ёмонроқ” бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шунингдек, у жаҳон ҳамжамияти яқин 6-12 ой ичида озиқ-овқат нархи ошиши сабабли қийинчиликларга дуч келишини тан олган. Унинг таъкидлашича, шундан кейин муаммо ҳал этилмаса, дунёни озиқ-овқат тақчиллиги босиб кетиши мумкин.
Бизлининг сўзларига кўра, вазият бошқа нарсалар қатори Россия ва Беларусдан жаҳон бозорларига ўғитлар етказиб беришдаги чекловлар туфайли ҳам оғирлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0