Бугун максимал ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСемья освежается от прохлады фонтана
Семья освежается от прохлады фонтана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорат +39-41 даражага етади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори иссиқ бўлади.
Республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида глятсиал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳарорат +38-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44-45 даражагача сақланиб туради.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати +39-41 даражага етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30-35 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0