Жамият

Ярим йил ичида энг кўп никоҳ қайси вилоятда тузилган

© Sputnik / Виталий БелоусовРегистрация браков, архивное фото
Регистрация браков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда ярим йил ичида энг кўп никоҳлар Самарқанд вилоятида тузилган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага кам.
Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда энг кўп никоҳлар Самарқанд (11 513 та), Фарғона (10 792 та) ва Қашқадарё (10 798 та) вилоятларида тузилган.
Сурхондарё вилоятида – 9 573 та, Тошкент шаҳрида – 9 315 та, Тошкент вилоятида – 9 040 та, Андижон вилоятида – 8 999 та, Хоразм вилояти – 8 074 та, Қорақалпоғистонда – 7 314 та ва Наманган вилоятида 7 054 та никоҳ қайд этилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 6 531 та, Жиззах вилоятида 4 148 та, Навоий вилоятида 3 039 та, Сирдарё вилоятида эса 2 744 та оила қурилган.
Янгиликлар лентаси
0