Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ертутнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

© Sputnik / Валерия БерекчиянПолулитровый стаканчик первой земляники обойдется в 8 рублей
Полулитровый стаканчик первой земляники обойдется в 8 рублей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Ёввойи ёки боғда етиштирилгани- ушбу меванинг барча тури ниҳоятда фойдали
Ертут инсон организмига ижобий таъсир қилади. Sputnik Беларусь ушбу мўжизавий меванинг саломатликка фойдаси ҳақида маълум қилди
Табиий оғриқ қолдирувчи
Мазали ва ширин эканлиги билан бир қаторда ертут аспириннинг ўрнини боса олади ва табиий оғриқ қолдирувчи ҳисобланади.
Тери саломатлигини сақлайди
Ертут таркибида мис кўп. Мис эса тери тўкималарининг эластиклигини таъминлайдиган моддаларни кўп ишлаб чиқарадиган катализатор бор. Албатта, анча чуқур ажинларни ертут яшира олмаслиги умкин, аммо юз териси анча соғлом ва ёш кўринади. Мева айниқса кўп жисмоний машклар билан мушакларини зшриқтирадиганлар учун тавсия этилади.
Витаминлар комплекси
Миттигина ертут таркибида қанчадан қанча микро ва макроэлементлар ва витаминлар сероб. Улар орасида фолий кислотаси, В гуруҳи витаминларинг деярли барчаси, аскорбин кислотаси ва органик кислоталар бор. Агар ертутни тез-тез истеъмол қилсангиз, кучсиз иммунитет ҳақида қайғуришга ҳожат қолмайди. Таъкидланишича, ёввойи ертут боғда етиштирилган ертутга қараганда анча фойдали.
Шунингдек, бошқа мева ва сабзавотларга қараганда, ертут музлатилганда барча фойдали витаминларини ўзида сақлаб қолади. Шунинг учун қиш фасли учун бемалол сақлаб қўйса бўлади.
Табиий антисептик
Кўплаб тадқиқотларга кўра, ертут яллиғланишга қарши, антисептик таъсирга эга. Шунинг учун у оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқдаги турли яраларни тезда даволаш учун яхши восита. Шунингдек, у паст кислотали гастритда безовталикларни бартараф этади.
Зарари борми?
Ертут кучли аллергия қўзғатувчи бўлганлиги сабабли, тери тошмаларига сезгир инсонлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилганлари маъқул.
Янгиликлар лентаси
0