Россия

Лавров: ҳозирги вазиятда Украина билан музокара олиб боришнинг маъноси йўқ

© Sputnik / Пресс-служба МИД Монголии / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавров АҚШда қарор қабул қилинмагунча, Киевга музокаралар олиб боришга рухсат берилмайди деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ҳозирги вазиятда Украина билан музокара олиб боришнинг маъноси йўқ. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров RT ва РИА Новостига берган интервьюсида гапирди.
Лавров Ғарб сиёсатчиларининг Киев “жанг майдонида ғалаба қозониши керак” ва фронтда заиф позициялари борлиги сабабли ҳозирча музокараларга бормаслиги керак, деган мазмундаги баёнотларини эслаган.
“Мен буларнинг барчаси, айтишганидек, камбағаллар фойдасига деб ҳисоблайман. Ва яна улар ҳеч қачон жиддий одамларнинг жиддий эътиборига сазовор бўлган баъзи нарсаларни шакллантиришга қодир эмаслиги учун ҳам бу иш бермайди. Биз буни аллақачон англаб етганмиз”, - деди Лавров.
Лавровнинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари Киевни ҳар қандай конструктив қадамлардан сақламоқда, қуролларни кўпайтирмоқда ва улардан тобора хавфлироқ равишда фойдаланишга мажбур қилмоқда.
“Улар бу урушни ҳақиқий урушга айлантиришни жуда хоҳлаяпти ва Россияни Европа давлатларига қарши сурмоқчи. Бу америкаликлар ва инглизлар учун фойдали”, - деди вазир.
Лавровнинг сўзларига кўра, у АҚШда шундай қарор қабул қилинмагунча, Киевга музокаралар олиб боришга рухсат берилмаслигига шубҳа қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Лавров Ғарб 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Украина учрашувидан икки кун ўтиб Киевга Москва билан музокараларни давом эттиришни тақиқлаганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0