Норов Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди

© Фото: МИД УзбекистанаИ.о. министра иностранных дел Узбекистана Владимир Норов принял участие во встрече министров иностранных дел стран ЦА в г.Чолпон-Ата
И.о. министра иностранных дел Узбекистана Владимир Норов принял участие во встрече министров иностранных дел стран ЦА в г.Чолпон-Ата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Вазирлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, саммит кун тартиби ва дастури, давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган якуний ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва маъқулланди.

“Марказий Осиёда сиёсат, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, экология, энергетика, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Норов ўз нутқида бугунги кунда Марказий Осиёда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли принципиал жиҳатдан янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланганини таъкидлади. Минтақа мамлакатлари кўплаб халқаро масалалар бўйича муштарак позицияга эга ва ҳатто энг мураккаб масалаларда ҳам ўзаро мақбул ечим топади.
Шу билан бирга, замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатъий қадамлар қўйиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва оқибатларини юмшатиш бўйича тегишли ташаббус ҳамда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Хусусан, яқин савдо-иқтисодий ва инвестициявий сиёсат юритиш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, минатақанинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, табиий ресурсларни биргаликда самарали бошқариш муҳимлиги таъкидланди. Таъкидланганидек, бу йўналишларда қўшма чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши бутун Марказий Осиё маконининг барқарор ривожланиши учун ҳар томонлама самара беради.
Афғонистондаги мавжуд вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни давом эттириш долзарблиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Минтақа мамлакатлари етакчиларининг учрашуви кун тартибидан турли йўналишларда, шу жумладан савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Янгиликлар лентаси
0