Ўзбекистон ҳарбий кинологлари "АрМИ-2022"га қандай тайёргарлик кўришди

Oбуна бўлиш
26 август куни итга миннатдорлик куни нишонланади.
Ўзбекистон аёллари терма жамоаси мана икки йилдирки совринли ўринларини эгаллаб келмоқда.
Кинологлар хизмат итлари билан қандай ишлаши ҳақида батафсил видеолавҳамизда.
Эслатиб ўтамиз, АрМИ-2022 Халқаро армия ўйинлари доирасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида ўтказилаётган “Содиқ дўст” мусобақасининг “Итоат қилиш” шартини Ўзбекистон вакиллари кичик сержант Иродахон Олимова "Гита" ва кичик сержант Маржона Оққўзиева "Бренда" лақабли хизмат итлари муваффақиятли бажаришди.
Хизмат итлари ҳарбий кинологлар берган буйруққа биноан ўнгга, чапга бурилиш, ортга қайтиш, ҳаракат давомида дарҳол тўхташ, югуриш, ўтириш, ётиш, ўрнидан туриш, ёнма-ён ҳаракатланиш, секин ёки меъёрий қадам ташлаш элементларини бекам-кўст бажарди.
Жуфтликларда бажарилган ушбу шартда эркаклар жамоасидан кичик сержант Содиқ Дилмуродовнинг "Клиф" ҳамда кичик сержант Зуҳриддин Қўшоқовнинг "Бест" лақабли хизмат итлари тенгсиз натижаларни қайд этди.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 9 дақиқа 13 сония натижа билан биринчи, Россия жамоаси 13 дақиқа 46 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ҳарбийлари ўз натижалари билан 2021 йил Эронда ўрнатилган рекордни янгилашди.
Янгиликлар лентаси
0