Ўзбекистон ва Эрон стартап лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

© Sputnik/Дилислом ОтабековУзбекистан и Иран создадут стартап-проекты на сумму $2 млн
Узбекистан и Иран создадут стартап-проекты на сумму $2 млн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда "Ўзбекистон-Эрон илм-фан ва инновация" форуми бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 2 млн долларлик стартап лойиҳалари бўлади. Бу ҳақда бугун Инновацион ривожланиш вазирлигида Эроннинг Фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган "Ўзбекистон-Эрон илм-фан ва инновация" форумида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Форумда Ўзбекистон ва Эроннинг иқтисодий ҳамкорлиги, маданий ва гуманитар алоқалар ҳақида сўз борди.
Ҳозирда икки томонлама савдо айланмаси 400 млн доллардан ортиқ ва Ўзбекистонда 400 га яқин Эрон сармояси иштирокида корхоналар фаолият юритади.
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов форум мақсади ҳақида сўзлади.
"Эронда охирги йилларда илм-фанга асосланган иқтисодиётини шакллантириш ва оддий аҳолини ҳаётида инновацияларни жорий қилиш эътиборимизни тортди. Шунинг учун Эрон билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйдик. Биз мазкур ҳамкорлик юзасидан иқтисодиётда барча тадбиркорлар учун "кўприк ясаб бериш"га ҳаракат қиламиз" - дейди вазир.
Эрон вице-президенти Сорена Сатторий Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
“Бунда илғор жаҳон тажрибаларидан албатта фойдаланамиз. Ўзбекистонда инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, биз ҳам буни қўллаб-қувватлаймиз”, - деди у.
Форумда Ўзбекистонда 1 трлн сўмлик инновацион лойиҳалар амалга тадбиқ этилгани ва бу иқтисодиёт учун ҳали камлик қилиши айтилди. Илмий фаолиятга ҳам хусусий секторни жалб қилиш ва инновация ишчи ўрин яратиш тамойили илгари сурилди.
"Форум доирасида икки мамлакат ўртасида 2 млн АҚШ долларлик старт-ап лойиҳалари танлови эълон қилинди ва улар сентябрь ойида саралаб олинади",- деди вазир Абдураҳмонов.
Шунингдек, вазирлик 10 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорликда 90 млн долларлик инновацион лойиҳаларни яратаётгани маълум бўлди.
Мирзиёев Эрон парламенти раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0