Ўзбекистонлик авиамоделчилар Жаҳон ва Евроосиё кубокларида ғолиб бўлишди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонлик авиамоделчилар Жаҳон ва ЕвроОсиё кубогларида ғолиб бўлишди
Ўзбекистонлик авиамоделчилар Жаҳон ва ЕвроОсиё кубогларида ғолиб бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар икки мусобақа баҳсларида спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўрин соҳибига айланишди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Эркин учар авиамоделлар бўйича ўтказилган Жаҳон кубоги ва Евроосиё кубоги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўрин соҳибига айланишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган Байсерке ўқув-спорт аэродромида эркин учар авиамоделлар бўйича кубоги мусобақалар ўз якунига етди.
Унда турли давлатлардан келган 120 нафардан ортиқ спортчи қаторида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти авиамодель спортчилари ҳам иштирок этишди.
“Иштирокчилар ўзлари яратган самолёт моделлари ва уларнинг очиқ осмонда нечоғлик парвоз қилиш имкониятларига эга эканлигини намоён этишди”, дейилади хабарда.
Якуний натижаларга кўра, спортчилар 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритишди.
Қайд этилган натижалар:
Жаҳон кубоги:
Вадим Василев (Тошкент шаҳри) – F-2 B синфида, 1-ўрин;
Алексей Бундин (Тошкент вилояти) – F-1 A синфида, 2-ўрин;
Алишер Мирзаев (Фарғона вилояти) – F-1 B синфида, 3-ўрин;
Валерий Варданян (Фарғона вилояти ) – F-1 S синфида, 3-ўрин.
Евроосиё кубоги:
Шамсиддин Бобонев (Тошкент вилояти) – F-1 A синфида, 2-ўрин;
Шавкат Исматиллаев (Тошкент шаҳри) – F-1 B синфида, 3-ўрин.
Маълумот учун, “Ватанпарвар” ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (FAI)нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0