Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси миқдори ошди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишПроизводство золотых слитков на заводе "Красцветмет"
Производство золотых слитков на заводе Красцветмет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 июль ҳолатига қарийб 35,6 млрд долларга етди. Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.
Бунда захираларнинг валюта қисми 157,5 млн долларга, олтин қисми эса 39,8 млн долларга кўпайган. Олтин захираларининг ҳажми 300 минг унцияга ёки ўртача 8,5 тоннага ошган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,7 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,1 млрд доллардан 21,2 млрд долларга кўпайган.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Янгиликлар лентаси
0