Президент Қирғизистонга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл в Кыргызстан
Шавкат Мирзиёев отбыл в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакат етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Қирғизистон раислигида ўтадиган саммит ишида Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Минтақа мамлакатлари етакчиларининг учрашуви кун тартибидан турли йўналишларда, шу жумладан савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Саммит якунида бир қатор муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди.
Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси ўтган йилнинг август ойида Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0