Россия

Путин Европадаги энергетика инқирозини ҳал этиш борасида таклиф билан чиқди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти Европага газ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун "Шимолий оқим-2"ни ишга туширишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Россия газининг Европага етказиб бериш ҳажмини “Шимолий оқим - 2” қувурини ишга тушириш орқали ошириш мумкин. Бу ҳақда кеча, 19 июл куни Россия президенти Владимир Путин Теҳрондаги уч томонлама учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди
“Бизда яна бир тайёр маршрут бор – бу “Шимолий оқим - 2”. Уни ишга тушириш мумкин”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шу билан бирга, Россия раҳбарининг аниқлик киритишича, газ қувури ишга тушган тақдирда ҳам Европа давлатларига йилига 55 миллиард куб метрдан кўп газ етказиб бериш мумкин эмас.
“Ҳозирда газ қувури қувватининг ярми Россияда ички истеъмол учун ажратилган”, - деди у.
Президент бундан бир ярим ой аввал Германия канцлери Олаф Шольц билан суҳбатда “Шимолий оқим - 2” масаласини ҳам кўтарганини айтган. Путиннинг суҳбатдоши эса айни пайтда Германия олдида газ қувурини ишга туширишдан ҳам муҳимроқ муаммолар борлигини айтган.
Маълумот ўрнида, бир кун олдин Германиянинг Uniper энергетика компанияси ўз омборларидан газни тортиб олишни бошлагани ва харидорларни нархларнинг ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани маълум бўлди.
Россия газининг муқобилини топишга уриниш барбод бўлди – Германия ОАВ
Аввалроқ, 17 июл куни Германиянинг “Bild” газетаси Германия ҳукумати қишда газ тақчиллиги туфайли ҳудудларда фавқулодда вазиятлар бўлишини кутаётгани ҳақида хабар берган эди. Аниқлик киритилишича, Германия Россия энергетика ресурсига қарам бўлиб қолишда давом этади ва мамлакатдаги газ муаммоси 2024 йилгача давом этиши мумкин.
Германия Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллернинг айтишича, ҳозирда мамлакатдаги ёқилғи сақлаш захиралари деярли 65 фоизга тўлган. Бу Россиядан газ етказиб бермасдан қишдан омон чиқиш учун етарли эмас.
Янгиликлар лентаси
0