Россия

Путин нефть нархи қандай ҳолатда осмонга кўтарилишини айтди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Иран
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Иран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти чекловлар жорий этилган тақдирда нефть нархи кескин ошишидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Россиядан нефть етказиб беришга чекловлар жорий этилган тақдирда унинг нархи кескин ошади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Теҳрондаги Остона саммити якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб нефть масаласида газ билан бўлгани бир хатони қайта такрорлайди.
“Ҳозир биз Россия нефти ҳажмини чеклаш, Россия нефтининг нархини чеклаш ҳақида ҳар хил ёлғон фикрларни эшитяпмиз. Буларнинг барчаси худди газ билан содир бўлаётган нарса”, - деди Путин.
У тегишли таклифлар “олий маълумотли одамлар” томонидан берилаётганидан ҳайратда эканини яширмади.

“Натижа - нархларнинг кўтарилиши бир хил бўлади [газ билан]. Нефть нархи осмонга кўтарилади”, - деб таъкидлади Россия раҳбари.

Аввалроқ Европа эмбаргога қадар Россиядан кўпроқ нефть олишга шошилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Санкциялар азобини АҚШ ва альянс давлатлари чекмоқда - NYT
Янгиликлар лентаси
0