Россия

Путин Зеленский билан учрашиш эҳтимолини баҳолади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралар бошланиши расмий Киевнинг эришилган келишувларни бажариш истагига боғлиқ, деди Путин.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Украина эришилган келишувларни бажаришдан бош тортди, ҳозир ҳам уларни бажаришни истамайяпти, деди россия Федерацияси президенти Владимир Путин Украина етакчиси Зеленский билан учрашиш имкониятини изоҳлар экан.
Путиннинг таъкидлашича, Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралар бошланиши расмий Киевнинг эришилган келишувларни бажариш истагига боғлиқ.
Россия етакчисига кўра, март ойи охирида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Москва ва Киев аслида келишувга эришган, фақат уни амалда бажариш қолган. Бироқ Россия қўшинлари Украинанинг марказий минтақаларидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг, Киев расмийлари келишувларни амалга оширишдан бош тортган.
“Керакли шарт-шароитларни яратиш учун бизнинг қўшинларимиз Украина марказидан, Киевдан чиқиб кетишди. Киев ҳукумати бу келишувларни амалга оширишдан бош тортди, гарчи келишувларга амалда эришилган бўлса ҳам. Демак, якуний натижа, албатта, воситачиларга эмас, балки шартнома тузувчи томонларнинг эришилган келишувларни бажариш истагига боғлиқ. Бугун биз Киев расмийларида бундай истак йўқлигини кўриб турибмиз”, деди Россия етакчиси Эронга амалий ташрифи якунлари бўйича журналистларга.
Владимир Путин воситачилик хизматларини нафақат Туркия, балки Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам таклиф қилгани, бунинг учун Россия улардан миннатдор эканлигини қўшимча қилди.

Россия-Украина музокаралари

Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди..
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0