Қорақалпоғистон депутатлари президентга мурожаат йўллашди

© Благотворительный фонд "Махалля" Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан

Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Жўқорғи Кенгесда Қорақалпоғистонда жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессиясида депутатлар Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
ЖК матбуот хизматининг хабар беришича, республика парламенти 2 июлдан бошлаб бир ой муддатга жорий этилган фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўраган.
Аввалроқ "Янги Ўзбекистон" газетаси мурожаатда фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва оммавий тартибсизликларни содир этганликда гумонланган айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этишни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Айни вақтда мазкур хабар таҳрирланган.
Аввалроқ Қорақалпоғистондаги вазиятнинг барқарорлашгани ҳисобга олиб, комендантлик соатининг амал қилиш вақти қисқартирилганди.
Расмий маълумотларга кўра, Нукусдаги оммавий тартибсизлик ва бузғунчилик давомида 21 киши вафот этган, 250 нафардан зиёд киши жароҳат олган. Қорақалпоғистонда содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд 147 млн сўм зарар етказилган.
Ўзбекистон ҳукумати 1–2 июл кунлари Нукусда рўй берган воқеаларни Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини вайрон қилишга уриниш деб баҳолаган.
Бош прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (Ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ва бошқа моддалар билан қўзғатилган жиноий иш очган. Дастлабки тергов доирасида 14 нафар шахс ҳибсга олинган.
Янгиликлар лентаси
0