Сиёсат

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат муддатидан аввал бекор қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Каракалпакстана и Узбекистана
Флаги Каракалпакстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши муддатидан аввал тугатилади. Тегишли фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилсин", - дейилган ҳужжатда.
Фармон 21 июль куни соат 05:00 дан эътиборан кучга киради.
13 июль куни Қорақалпоғистондаги вазият барқарорлашгани сабаб комендантлик соатининг амал қилиш вақти қисқартирилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон депутатлари 3 июлдан 3 августгача жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш юзасидан Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0