Дунёда

Россия НАТОни Украинада тўхтатмаганида, у Қрим баҳонасида уруш бошларди – Хоманаий

© Пресс-служба президента России В ходе рабочего визита в Иран Владимир Путин встретился с Верховным руководителем и духовным лидером Исламской Республики Иран аятоллой Али Хаменеи.
В ходе рабочего визита в Иран Владимир Путин встретился с Верховным руководителем и духовным лидером Исламской Республики Иран аятоллой Али Хаменеи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Агар Россия НАТОнинг Украинадаги ҳаракатларини тўхтатмаганида, бироз вақт ўтгач, альянс Қрим баҳонасида уруш бошлаган бўларди, деди Оятуллоҳ Али Ҳоманаий.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Агар Россия НАТОнинг Украинадаги ҳаракатларини тўхтатмаганида, бироз вақт ўтгач, альянс Қрим баҳонасида уруш бошлаган бўларди, деди Эроннинг диний етакчиси ва Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Путин билан музокаралар чоғида.

“Агар НАТО учун йўл очиқ бўлса, у чегараларни кўрмайди. Агар иттифоқ (Шимолий Атлантика альянси) Украинада тўхтатилмаганида эди, бироз вақт ўтгач, у Қрим баҳонасида уруш бошлаган бўларди“, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди “Fars” агентлиги.

Хоманаий “Ғарбнинг алдамчи ҳаракатлари муносабати билан ҳушёрликка чақирди”.
“Америкаликлар кучли ва айёр. СССР парчаланишига сабаб бўлган омиллардан бири америкалик сиёсатчиларнинг алдови бўлди, бироқ Россия ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди”, - дея қўшимча қилди у.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Асосий мақсадлар – чегарадош мамлакатнинг ҳарбий инфратузилмалари (демилитаризация) ва у ердаги нацизмни (денацификация) йўқ қилиш (уни босиш олиш режада йўқ), Киев режими кўп йиллардан буён таҳқирлаб ва геноцид қилиб келаётган Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш.
Янгиликлар лентаси
0