Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Сақични ютиш мумкинми - шифокор жавоби

© unsplash.com/Thought CatalogЖевательная резинка
Жевательная резинка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор тўсатдан сақич ютиб юборилса саломатликка қандай таъсир қилишини айтди
Гастроэнтеролог, гепатолог, тиббиёт фанлари номзоди Сергей Вяловнинг айтишича, сақични ютиш саломатликка жиддий хавф келтирмайди.
Кўпчилик сақич ютиб юборилса, у ошқозонда ҳазм бўлиб, саломатлик учун хавфли бўлади деб ўйлайди. Шифокорнинг айтишича, сақич ишлаб чиқарувчилар уни ютиб юбориш мумкинлигини инобатга олишади ва саломатлик учун безарар бўлишини таъминлашади.
Сақич ичаклар деворларга ёпишиб қолиши мумкин эмас, дейди шифокор.
“Сақич матрицага ўхшаш инерт модда бўлиб, унинг ичида ширин таъм берувчи компонентлар ва қўшимча моддалар аралашиб кетган. Чайнаш пайтида фақат матрица қолади. Ва у ҳеч нима билан ўзаро таъсирга кирмайди. Ва ошқозон-ичак трактидан мутлақо безарар ўтади. Ҳеч қаерга ёпишмайди ва ҳеч қаерда қолмайди”, - дейди шифокор.
Аммо, мутахассис сақичнинг ичакда бактериялар кўпайтиришини айтиб ўтди.
“Сақични кўп чайнаш ҳам зарарли. Чунки таркибида сорбитол моддаси- яъни шакар ўрнини босувчи модда ва ичак микрофлорасини “оч қолдирадиган” махсус қўшимчалар бор. Натижада ичакларда бактериялар кўпаяди ва бу бир қанча ноқулайликларга олиб келади”, - деб огоҳлантиради шифокор.
Янгиликлар лентаси
0