Жамият

Тошкент аэропорти олдидаги майдон реконструкция қилинади - тафсилотлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовый международный терминал аэропорта Ташкент
Новый международный терминал аэропорта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аэропорт маъмурияти маълум қилишича, фуқароларда автотураргоҳларга киришда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. “Тошкент” халқаро аэропортида 20 июлдан йўловчиларни кузатиш ва кутиб олиш автотураргоҳларига киришда қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
“Бундай ноқулайликлар аэропортнинг олд қисми реконструкция қилиниши муносабати билан келиб чиқиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Uzbekistan Airports фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан терминалига кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.
Янгиликлар лентаси
0