Жамият

Тошкентда Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклаш режалаштирилмоқда

© tashtrans.uzТрамвай в Самарканде
Трамвай в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тбилиси мэрияси Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай линиясини тиклашни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шота Руставели кўчасида "шаҳар рамзи" — трамвай ҳаракатини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тбилиси мэрияси матбуот хизмати Тошкент ҳокимининг баёнотига асосланган ҳолда хабар берди.
Ўзбекистонда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигида делегация таркибида ташриф билан бўлган Тбилиси мэри Каха Каладзе Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда Шота Руставели ҳайкали пойига гул қўйган.
Тошкент ҳокимининг сўзларига кўра, пойтахт ҳокимияти Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклашни режалаштирмоқда.
Қайд этиш жоизки, Тошкент ҳокимлиги ҳозирча бу борада расмий маълумот бермаган. Sputnik таҳририяти изоҳ олиш мақсадида ҳокимликка сўров йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — "Бешқайрағоч" даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилган ва шу билан пойтахт трамвайининг 115 йиллик тарихи якунланган эди. 2022 йил февралида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш режаси борлигини маълум қилган эди.
Мааҳллий ОАВ маълумотларига кўра, Тошкентда трамвай қурилиши 2023 йилдан бошланиши кутилмоқда. Трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган.

Мавзуга оид:

Беларусь Тошкентда трамвайни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди
Янгиликлар лентаси
0