Туркманистон Ўзбекистонга Каспий денгизига “етиб олишга” ёрдам беради

© Foto : Пресс-служба "Узбекистон темир йуллари"Узбекистан и Туркменистан договорились активизировать перевозку грузов через туркменский порт на Каспии
Узбекистан и Туркменистан договорились активизировать перевозку грузов через туркменский порт на Каспии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Каспий денгизидаги Туркманистон порти орқали юк ташишни фаоллаштириш бўйича келишувга эришди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон Каспий денгизидаги Туркманбоши порти орқали халқаро транзит йўналишларида юк ташишни фаоллаштиради. Бу ҳақида “O’zbekiston temir yo’llari” матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Халқаро транспорт форумида “O‘ztemiryo‘lkonteyner” AЖ ва “Туркманбоши халқаро денгиз порти” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолади.
“Томонлар мавжуд халқаро мултимодал транспорт йўналишларидан фойдаланган ҳолда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг энг оптимал вариантларини ўрганиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Келишувга кўра, Туркманистон томони хизматлар рўйхати ва уларнинг нархи, преференциялар, имтиёзлар ва бошқа маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон юк эгаларини кўрсатилаётган хизматлар рўйхати ва нархлари ҳақида “O‘ztemiryo‘lkonteyner” расмий веб-сайтида хабардор қилиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан 19 та битим имзоланганди. Улар орасида транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим ҳам бор.
Учрашув давомида томонлар минтақа мамлакатларининг ноёб транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан юкларни ташиш учун ўзаро имтиёз ва чегирмалар беришдан манфаатдор эканликларини билдириб ўтишган.
Янгиликлар лентаси
0