ЙТҲлар оқибатидаги ўлим ҳолатлари камайди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДорожный знак на месте аварии
Дорожный знак на месте аварии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Январь-июнь ойларида 3559та ЙТҲ кузатилган. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 194 тага кам.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисаларида жароҳат олиш ва ўлим ҳолатлари сони камайди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Январь-июнь ойида 3559 та ЙТҲ рўйхатга олинган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 194 тага кам.
Аварияларда:
жароҳат олганлар -2775 нафар;
вафот этганлар- 784 нафар.
Қайд этилишича, ЙТҲлар сони Фарғона вилояти ва Наманган вилоятидан ташқари барча ҳудудда камайди.
Ўсиш:
Фарғона вилояти -621 та, +3%;
Наманган вилояти-400 та, +7%;
Камайиш:
Сирдарё вилояти-70 та (-1%);
Самарқанд вилояти- 372 (-1%);
Хоразм вилояти - 89 та (-3%);
Бухоро вилояти- 139 та (-4%);
Қорақалпоғистон -193 (-4%);
Тошкент вилояти- 413 та (-6%);
Сурхондарё вилояти- 131 (-8%);
Андижон вилояти- 299 та (-10%);
Тошкент шаҳри-479 та (-10%);
Навоий вилояти- 106 (-17%);
Жиззах вилояти- 86 та (-21%);
Қашқадарё вилояти- 161 (-26%).
ЙТҲ келиб чиқиш сабабаларининг 1 941 таси инсон омили билан боғлиқ.
Унга кўра авариялар қуйидаги ҳолатларда содир бўлган:
Белгиланган тезликка риоя қилмаслик- 818 та;
Ҳайдовчининг тажрибасизлиги- 254 та;
Оралиқ масофани сақламаслик-182 та;
Пиёдага йўл бермаслик- 133 та;
Светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик- 105 та;
Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш-101 та;
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш- 35 та;
Бошқа сабаблар 313 –та.
ЙТҲларнинг 1618 таси эса йўл инфротузилмасини тўғри ташкил этилмаганлиги билан боғлиқ.
Унга кўра:
Бу пиёдалар ўтиш жойи ташкил қилинмаганлиги- 393 та;
Велойўлаклар йўқлиги – 298 та;
Йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаганлиги – 289 та;
Йўллар ёритилмаганлиги – 186 та;
Пиёдалар ҳаракатини чекловчи тўсиқлар (панжара) ўрнатилмаганлиги -167 та;
Йўлларнинг ўтказувчанлиги транспорт оқимига мослаштирилмаганлиги -155 та;
Йўл ҳўл ёки музлама бўлганлиги – 68 та;
Ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаганлигини- 62 та.
Барча ЙТҲларнинг 1648 таси автомобилларда пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ. Автомобиллар тўқнашуви 1132 тага тенг.
Велосипедчиларни уриб юбориш ҳолати 298 та, машиналарнинг ағдарилиши 190 та, тўсиққа урилиш 156 та ва тўхтаб турган транспортга бориб урилиш 41тани ташкил қилди.
Аварияларни содир этган ҳайдовчиларнинг 126 нафари аёл, 3 433 нафари эса эркак.
Янгиликлар лентаси
0