Америка МРБ раҳбари Россия ва Эрон туфайли сочлари оқарганини тан олди

© AFP 2023 / Kevin Dietsch/Getty ImagesДиректор ЦРУ Уильям Бернс
Директор ЦРУ Уильям Бернс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Уильям Бернс оқарган сочларининг аксарияти руслар ва эронликлар билан олиб борилган музокаралар натижасида пайдо бўлганини айтди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бернс руслар ва эронликлар билан музокаралардан сўнг сочлари оқариб кетганини тан олди.
“Тан олишим керакки, мен Россия президенти Владимир Путин ва Эрон олий раҳбари (Али Хоманаий) учрашуви тасвирларини қўмсамайман, чунки бошимдаги оқарган сочларнинг аксарияти йиллар давомида руслар ва эронликлар билан олиб борилган музокаралар натижасида пайдо бўлган”, - деди у.
Бернс, шунингдек, сешанба куни Теҳронда бўлиб ўтган икки етакчи учрашувининг аҳамияти ҳақидаги саволга жавоб берган.
“Агар бу кадрлар ортидан қарасак, Россия ва Эрон ҳозир бир-бирига керак. Иккала давлат ҳам оғир санкциялар остида, иккаласи ҳам сиёсий изоляциядан чиқиши керак. Аммо уларнинг бир-бирига муҳтожлиги уларнинг бир-бирига ишонишини англатмайди. Чунки улар энергетика соҳасида рақиблар ва тарихий рақиблар ҳам”, деб таъкидлади Бернс.
Маълумот ўрнида, Бернс ўзининг дипломатик фаолияти давомида АҚШнинг Москвадаги элчихонасида ишлаган, жумладан, 2005-2008 йилларда унга раҳбарлик қилган, шунингдек, 2008-2014 йилларда Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларда иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0