Аномал иссиқ электр таъминотига таъсир ўтказмоқда - Энергетика вазирлиги

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в мороз, архивное фото
Линии электропередач в мороз, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши сабабли носозликлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудлардаги электр таъминотида носозликлар юзага келмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этилмоқда.
“Носозликлар айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши сабабли кузатилмоқда”, дейилади хабарда.
Ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик фуқаролардан аномал иссиқ кунларда электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишларини сўраганди.
Барча электр станцияларда 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари ташкил этилди.
Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан саволлар юзага келганда 11-54 қисқа рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) админстраторга мурожаат қилишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0