Дунёда

Байден саратонга чалинганини маълум қилди

© AP Photo / Andrew HarnikПрезидент США Джо Байден, архивное фото
Президент США Джо Байден, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жо Байден саратон касаллигига чалинганига атроф-муҳитнинг ифлосланиши сабаб бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден атроф-муҳитнинг ифлосланиши туфайли саратон касаллигига чалинганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Америка раҳбари Массачусетс штатидаги нутқи чоғида у болалигини ўтказган Клеймонт (Делавэр штати) шаҳрида кўплаб нефтни қайта ишлаш заводлари бўлгани, аёз пайтида деразалардаги “нефть доғларини ҳамиша ювиб туриш” керак бўлганини айтган.
“Мана нима учун мен ва мен билан бирга ўсган бошқа кўплаб одамлар саратон касаллигига чалинган. Ва шунинг учун узоқ вақт давомида Делавэрда мамлакат бўйича саратон касаллиги ҳолати энг юқори бўлган”, - деди Америка етакчиси.
Кейинроқ Оқ уй матбуот хизматининг аниқлик киритишича, Байден лавозимга киришишидан олдин ўтказган тери саратони муолажаларини назарда тутган.
“New York Post” газетасига кўра, президентнинг шифокори Кевин О’Коннор ўтган йили унинг соғлиғи тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилган, унда ҳозирги саратон ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Бу йил 80 ёшга тўлган Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлиб, танқидчилар уни тез-тез сўзлаш ва фикрлаш қобилиятини йўқотиб қўйган пайтларини айтиб, уни ақлий заифликда айблашади.
Янгиликлар лентаси
0