Чет тилидан касбий имтиҳон қачон ва қаерда ўтказилади - тафсилотлар

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Республиканинг барча ҳудудларида 23 июлдан бошлаб чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Республиканинг барча ҳудудларида 23-24-25-26-июль кунлари 6 та олий таълим муассасасининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Имтиҳонлар 2 босқичдан иборат:
1-босқич (ёзма қисми) – тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини баҳолаш имтиҳонлари қоғоз шаклда;
2-босқич – гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса Давлат тест марказининг махсус дастури орқали белгиланган жойларда электрон тарзда бўлиб ўтади.

“Абитуриентлар қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани (абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида) юклаб олишлари мумкин”, - дейилади Давлат тест маркази хабарида.

Абитуриентлардан имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари сўралди.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:
Қорақалпоғистон Республикаси.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Қорақалпоқ давлат университетининг бош биноси. Манзил: Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Қорақалпоқ давлат университетининг ахборот-ресурс маркази. Манзил: Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй.
Андижон вилояти.
Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш): Андижон давлат тиббиёт институтининг асосий биноси. Манзил: Андижон шаҳри, Й.Атабеков кўчаси, 1-уй (клиника рўпарасида).
Наманган вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Наманган муҳандислик-технология институтининг 2-ўқув биноси. Манзил: Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 3-биноси. Манзил: Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 12-уй.
Фарғона вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Фарғона политехника институтининг бош биноси. Манзил: Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 86-уй.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Фарғона политехника институтининг ахборот-ресурс маркази. Манзил: Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 86-уй.
Бухоро вилояти.
Барча имтиҳонлар: Давлат тест марказининг Бухоро вилояти бўлими биноси.Манзил: Бухоро тумани, Боғидашт МФЙ. Мўлжал: Бухоро шаҳри, 7-кичик туман, 43-мактаб орқа томони.
Хоразм вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Урганч давлат университетининг тарих факултети. Манзил: Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Урганч давлат университети тарих факултетининг ахборот-ресурс маркази. Манзил: Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй.
Сурхондарё вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати. Манзил: Термиз шаҳри, Каттабоғ маҳалласи, Алишер Навоий кўчаси, 69-уй. Мўлжал Термиз олимпия ва паралимпия захиралари коллежи.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Термиз олимпия ва паралимпия захиралари коллежи. Манзил: Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 42-уй.
Қашқадарё вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти. Манзил: Қарши шаҳри, Хонобод шоҳкўчаси, 19-уй. Мўлжал Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси рўпарасида.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Қарши давлат университетининг ахборот технологиялари маркази. Манзил: Қарши шаҳри, Кўчабоғ, 17-уй.
Жиззах вилояти.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Жиззах шаҳридаги “Самбҳрам” университети. Манзил: Жиззах шаҳри “Жиззахлик” МФЙ, Ҳ.Носиров кўчаси, 3-уй.
Навоий вилояти.
Барча имтиҳонлар: Навоий давлат педагогика институтининг математика ва информатика факултети.Манзили: Навоий шаҳри, Жанубий кўчаси, 1-“А” уй.
Самарқанд вилояти.
Имтиҳоннинг ёзма қисми: Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази. Манзил: Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй. Мўлжал Вилоят халқ таълими бошқармаси.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби. Манзил: Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 82-уй.
Сирдарё вилояти.
Барча имтиҳонлар: Гулистон тиббиёт коллежи (2-қават). Манзили: Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Обод юрт маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 14-уй.
Тошкент шаҳри.
Имтиҳоннинг ёзма қисми (1-бино): Ўзбекистон миллий университетининг кимё факултети. Манзили: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй.
Имтиҳоннинг ёзма қисми (2-бино): Давлат тест маркази. Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони: Тошкент ахборот технологиялари университети. Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 108-уй.
Янгиликлар лентаси
0