Жамият

Чилла авжида: ҳарорат +47 даражагача кўтарилади

© Sergey Pyatakov / Фотобанкка ўтишЖара
Жара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республиканинг шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +47 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда хаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
21 июль кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +40...+45 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +47 даражагача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати +41...+43 даражага етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража бўлади.
жара, заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Инфографика
Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар
Янгиликлар лентаси
0