Россия

Европаликларнинг музлаб қолиши учун Россия айбдор эмас – Медведев

© Sputnik / Екатерина ШтукинаЗаместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Европа Иттифоқи ва АҚШ компаниялари Россия иқтисодиётига киритган кўп миллиард долларлик сармояларини йўқотганликларида ҳам Россия айбдор эмас.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Европанинг оддий фуқаролари жорий қишда ўз уйларида музлаб қолиши учун Россия айбдор эмас. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди. РИА Новости.
“Америкаликлар европалик аҳмоқларни беадабларча ўйнагани, уларни ЕИ мамлакатлари аҳолисига қарши санкцияларнинг энг оғриқли оқибатларини ўз зиммасига олишга мажбур қилди. Бу қишда оддий европаликларнинг уйларида қаттиқ совуқ бўлади”, дея РИА Новости Медведевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Шунингдек, у Европа ва АҚШдаги инфляция ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ компаниялари Россия иқтисодиётига киритган кўп миллиард долларлик сармояларини йўқотганликларида Россия айбдор эмаслигини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0