Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Нерв оғриғини ҳақиқий оғриқдан қандай фарқлаш мумкин?

© Unsplash / Dev Asangbam Девушка закрывает лицо руками
Девушка закрывает лицо руками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эксперт асабийлашиш қандай қилиб оғриқларга сабаб бўлишини айтди
Асабийлашиш туфайли одамлар танасининг турли қисмида оғриқ ҳис қилиши мумкин. Бундай оғриқ ҳеч қандай сабабларсиз ҳам пайдо бўлиши мумкин. Уни таблеткалар билан қолдириб бўлмайди, дейди Андрей Шкаровский.

“Умуман оғриқ нима? Агар соддароқ айтадиган бўлсак, бу организмга етказилган шикаст туфайли унинг ҳам жисмоний ҳам ҳиссий ёқимсиз бўлган реакцияси”- дейди Шкаровский.

Унинг сўзларига кўра, “нерв оғриғи” руҳий жароҳатлар туфайли келиб чиқади. Бу эса инсоннинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади. Оддий оғриқ эса рецепторларнинг механик шикастланишга реакцияси, масалан йиқилиш натижасида юзага келади.

“Руҳий оғриқлар беморлар томонидан чидаб бўлмас, фикр ва танани ўзига боғлаб олгандек туюлади. Сурункали саратон касаллигидан келиб чиқадиган оғриқларни ҳис қиладиганлар шундай ўйлаши мумкин”, -дейди шифокор.

Нерв оғриғида унинг айнан қаерда бошланганини аниқлаш қийин. Оддий оғриқда эса, буни билиш жуда осон. Бундан ташқари, психоген оғриқларга қарши курашда кўпинча шифокор тавсия қиладиган дорилар ёрдам бермайди. Бироқ тинчлантирувчи ва тушкунликка қарши воситалар оғриқ қолдирувчи доридек таъсир қилиши мумкин. Тажрибали мутахассис оғриқнинг манбасини топиб тўғри ташхис қўяди. Бунда асосийси- истак ва сабр-тоқат, дейди Шкаровский.
Янгиликлар лентаси
0