Ўзбек кураши “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига киритилди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбек кураши “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига киритилди
Ўзбек кураши “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига киритилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақада Ўзбекистон номидан 174 нафар вакил спортнинг 17 турида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбек кураши “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, миллий спорт кураши нуфузли ўйинлар дастурига илк маротаба киритилди.
Кураш мусобақаларида 5 нафар ўғил бола ва 4 нафар қиз бола вазн тоифасида ўзаро беллашишади.
Ўзбекистон номидан 174 нафар вакил спортнинг 17 турида иштирок этади.
Мусобақаларда ўзбек спортчиларининг иштироки қуйидагича:
Бадминтон – 4-7 август,
Стол тенниси ва баскетбол 3х3 – 29 июль – 1 август,
Ўқ отиш ва бокс – 2-6 август,
Самбо – 3 август,
Спорт курашлари ва енгил атлетика – 31 июль – 2 август,
Бадиий гимнастика ва сузиш – 29-31 июль,
Камондан отиш – 4-6 август,
Мас-рестлинг – 4-5 август,
Пляж волейболи – 28 июль – 3 август,
Мини-футбол – 31 июль – 7 август,
Ўзбек кураши – 6 август,
Дюздо – 2-4 август,
Таеквондо – 30-31 август.
Мусобақада Ўзбекистон делегацияси спортнинг фақатгина Xapsagay (Якутия миллий кураши) ҳамда Breyking (brey-dans) турларида иштирок этишмайди.
Эслатиб ўтамиз, 27 июль – 8-август кунлари Владивостокда ўсмирлар ўртасида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) VII халқаро спорт ўйинлари ўтказилади.
Мусобақалар 10 та спорт иншооти, жумладан, янгиланган “Динамо” стадиони, “Олимпийский” спорт мажмуаси, “Юность” спорт саройи ва Владивостокнинг марказий майдонида ўтказилади.
Ўйинларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари эса “Fetisov Arena” концерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0