Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022 турнири чемпиони бўлди

© Фото: ЎФАЎзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022 турнирида чемпион бўлди
Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022  турнирида чемпион бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аёллар жамоаси илк бор расман ўтказилган CAFA турнирида барча рақибаларини доғда қолдиришди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси илк бор расман ўтказилган CAFA турнирининг барча учрашувларида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Япониялик мутахассис Мидори Хонда қўл остидаги терма жамоа чемпионлик йўлида Тожикистон (6:0), Туркманистон (6:0), Қирғизистон (7:0) ва Эрон (1:0) жамоалари устидан ғалаба қозонди. Ўзбекистонликлар 12 очко жамғаришга муваффақ бўлишди. Эътиборлиси, бирорта ҳам тўп ўтказишмади.
© Фото: ЎФА
Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022  турнирида чемпион бўлди - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: ЎФА
Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022  турнирида чемпион бўлди - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: ЎФА
Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022  турнирида чемпион бўлди - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: ЎФА
Ўзбекистон CAFA Womenʼs Championship-2022  турнирида чемпион бўлди - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Иккинчи ўрин Эрон, учинчи ўрин эса Қирғизистон аёллар жамоасига насиб этди.
Ўзбекистонлик футболчи Нилуфар Қудратова турнир тўпурари (5 та гол) ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
© Фото: ЎФАНилуфар Қудратова
Нилуфар Қудратова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Нилуфар Қудратова
CAFA Womenʼs Championship-2022 Душанбе шаҳрида 8-20 июль кунлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Тожикисон, Туркманистон, Қирғизистон ва Эрон жамоалари ўзаро беллашишди.
Янгиликлар лентаси
0