Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви қандай ўтди - фото

© Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматиЎзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммит Шавкат Мирзиёев, Тоқаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Иссиқкўлда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари биргаликда "Номад" маданият марказига бордилар. Ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси кўздан кечирилди. Сўнг кўчманчилар ўйинлари намойиш этилди.
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
Марказий Осиё халқлари куй-қўшиқларидан тузилган концерт дастурида элларнинг бирлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Эслатиб ўтамиз, бугун Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Янгиликлар лентаси
0