Колумнистлар

Путин Ғарбни ирқчилик ва неоколониализмда айблади

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в форуме АСИ
Президент РФ В. Путин принял участие в форуме АСИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шундай тасаввур пайдо бўляптики, худди ғарб келажак борасида ўз моделини таклиф қила олмаётгандек.
Ҳа, албатта, бу “олтин миллард” ўз-ўзидан олтин бўлиб қолмаган, кўп нарсага эришган, аммо у амалга оширилган ғоялар билан эмас, балки Осиёнинг ҳам, Африканинг ҳам кўплаб мамлакатларини талон-тарож қилиб ўз позициясини эгаллаган.
Ҳатто Ғарбнинг кўплаб танқидчилари, бизникилар ҳам, хорижда ҳам афсуски, Россиянинг янги ғоялар ва келажак тартиб борасида дунёга таклиф қиладиган ҳеч нимаси йўқ деб ҳисоблайди. Буни танқид қилиш албатта, яхши, аммо ўзингиз глобализациянинг вайрон бўлган англо-саксон модели ўрнига нимани таклиф қиласиз? Владимир Путин бу саволларга махсус мақола ёки бирор чиқишида жавоб беришига ваъда берган эди. Ҳозир эса у сўнгги ҳафта учун учинчи маротаба у ёки бу тарзда, янги даврнинг келиши мавзусига қайтади, гўё бу билан бўлажак нутқ учун қораламаларини тайёрлаётгандек.
Масалан, чоршанба куни Стратегик ташаббуслар агентлигининг “Янги дарв учун кучли ғоялар” янги лойиҳасини илгари суриш бўйича форумда сўзга чиққан президент янги дунё тартиби, “ҳақиқий инқилобий ўзгаришлар тобора кучайиб бораётгани” ҳақида гапирди:
“Бу улуғвор ўзгаришлар албатта қайтариб бўлмас. Миллий миқёсда ҳам, глобал миқёсда ҳам уйғун, адолатли, ижтимоий йўналтирилган ва хавфсиз дунё тартибининг асослари ва тамойиллари кўриб чиқилмоқда- ҳозирги ёки айтиш мумкинки, илгари мавжуд бўлган, ўз табиатига кўра цивилизация ривожига тўсқинлик қилган бир қутбли дунё тартибига муқобил сифатида”.
Путин аллақачондан буён глобализациянинг атлантикача лойиҳасини танқид қилиб келган. Аммо сўнгги пайтларда у жуда кесқин танқид қиладиган бўлди:

Олтин милларднинг умумий ҳукмронлиги адолатсиз. Нега бутун дунё сайёрасидан айнан мана шу “олтин миллард” ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилиши керак? Истиснолик хомхаёлларига асосланган ўз ҳуқуқлари, хулқ-атворларини тиқиштириши керак? У халқларни биринчи ва иккинчи навларга бўлади, чунки у ўз моҳиятига кўра ирқчи ва неоколониал. Унинг асосидаги глобалистик, гўёки либерал мафкура тобора тоталитаризм хусусиятларини эгаллаб, ижодий изланиш, эркин тарихий бунёдкорликни ортга тортмоқда.

Шундай тасаввур пайдо бўляптики, худди ғарб келажак борасида ўз моделини таклиф қила олмаётгандек. Ҳа, албатта, бу “олтин миллард” ўз-ўзидан олтин бўлиб қолмаган, кўп нарсага эришган, аммо у амалга оширилган ғоялар билан эмас, балки Осиёнинг ҳам, Африканинг ҳам кўплаб мамлакатларини талон-тарож қилиб ўз позициясини эгаллаган. Ҳиндистонни қанча талашган ахир. Шунинг учун мана шу олтин миллард элитаси жаҳон тараққиётининг бошқа марказлари ўз ривожланиш вариантларини тақдим этиши мумкинлигидан ниҳоятда қўрқишади. Аммо ғарблик ва миллатлар усти элиталари бор тартибни сақлашга қанчалик ҳаракат қилмасин, барибир янги давр, жаҳон тарихида янги босқич бошланмоқда.
Яъни “олтин миллард” шунчаки ўзига хослилик ғоясидан келиб чиқмайди – унинг мафкураси ирқчилик, неоколониалистик ва аста –секинлик билан тоталитар бўлиб бормоқда.
Путин глобалистик либерализмни, яъни ягона тўғри таълим, инсониятнинг порлоқ келажаги назариясини шунчаки қоралабгина қолмай, совет давридаги раҳбарлар айтган айбларни қисман такрорлайди. Ўша пайтда “глобализация” атамаси бўлмаган ва Ғарбни шунчаки “импералистлар” деб аташган. Демак Путин коммунистик мафкура ва пропаганда изидан кетяптими? СССР ва Россия, Сталин ва Путин ўртасида фарқ йўқ деб ҳисоблайдиганлар (айниқса АҚШ) ҳақ. Уларнинг ҳаммаси- рус, коммунистлар...
Албатта, йўқ- Путиннинг ижтимоий адолат ғоялари ва коммунистик идеалларга (у бир неча бор булар насронийлик ғояларига ўхшашини айтган) хайрихоҳ бўлишига қарамай, уни коммунистлар сафига киритиш мумкин эмас. На ички сиёсат, яъни жамият ва давлат қурилиши қарашларида ҳам, на ташқи сиёсат томондан ҳам. Шунчаки Совет йилларида Ғарб ҳақида айтилган гаплар кўп жиҳатидан, жумладан коммунистик етакчиларимиз жаҳон тарихи ва геосиёсатини жуда яхши билганлари учун ҳам ҳақиқат бўлиб чиқди. Ва Ғарбга бўлган тамомила адолатли айбловлар эса нафақат мамлакатимизнинг тўғри ички тузилиши ҳақида ўз ғояларини тарғиб қилишлари, балки жаҳон саҳнасида курашиши учун керак бўлган.
Ҳа, СССР ўз тарихи давомида Ғарбга муқобил, янги, ўзгача дунё сифатида, ҳаммаси адолатли ташкил этилган мамлакат сифатида, бутун дунёни ёруғ келажак сари ўз йўлидан боришга чорловчи давлат сифатида ҳаракат қилган. Бу ерда гап чиндан ҳам мамлакатимизда аҳвол қандай бўлганида эмас, балки у тарғиб қилган ғояларда. Қолаверса, у буни ўзи уларга ишонишни тўхтатганга қадар (ҳаммаси эмас, албатта, аммо элитанинг бир қисми етарли бўлди) муваффақиятли тарғиб қилиб келаётган эди.
Бизнинг ўзимиз коммунистик идеаллар ва социалистик давлатдан воз кечдик ва ҳозир бунга нима - уларнинг мукаммал бўлмаганими ёки ўзимизнинг кучсизлигимиз, хатоларимиз асосий сабаб бўлгани муҳим эмас. Муҳими мамлакатимизнинг дунёда нафақат кучли ва мустақил, балки жасоратли, жаҳон етакчилигига даъвогар давлат сифатида қолганидир.
Албатта, СССР деярли ҳар доим мафкура ва прагматизмни уйғунлаштирди, жаҳон инқилоби ва (урушдан кейин бу интилиш фақат социализм дунёсини кенгайтириш ҳақида бўлди) ва моҳир сиёсий ўйинга интилди. Аммо, ғарбий бўлмаган дунёда мамлакатимиз қиёфаси инқилобий бўлиб қолди. Хитой ва Ҳиндистон, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси – уларнинг ҳаммаси бизни “дунёнинг зўрларига” тиккама-тикка чиқадиган ва янада адолатли дунёга чақирадиган деб билди.
Ва ҳозир ғарбий дунё тартибининг ярим минг йиллик даври якунланаётганда, ХХ аср тарихидаги ролимиз ҳақидаги хотира бизнинг фойдамизга ишлаяпти. Чунки биз Ғарбни доим ирқчилик ва неоколониализм сабабли танқид қилиб келганмиз. Ва буни ўзида ҳис қилиб кўрган ғарбий бўлмаган дунё халқлари бизнинг танқидимиз самимий ва ҳалол бўлганини билади. Парадокс яна шундаки, ўша ғарбий бўлмаган дунё учун биз- оқлар, умуман олганда Ғарбнинг бир бўлагидек. Шу билан бирга, тарихимизнинг бутун Совет даври биз ва бошқа Ғарб халқлари орасида туб фарқни аниқ кўрсатиб келган. Бу тафовут мафкуравий фарқдан (ва доим бўлган) анча чуқурроқ эканлигини ғарбий бўлмаган дунё асосан билмаган ва тушунмаган. Шунинг учун СССР парчаланиб, мамлакатимиз дунёдаги барча позицияларини ташлаганда, Жануб халқлари руслар ҳам энди бошқа ғарбликлар каби бўлади деб ўйлашган.
Аммо шу асрнинг ўзидаёқ Россия яна Ғарбга қарши чиқди. Аввалига бир қутбли дунё билан ўз келишмовчилигини билдириш орқали (Путиннинг Мюнхендаги нутқи), кейин эса Ғарбга муқобил кўп томонлама тузилмаларни қуришга киришиш орқали. Ҳа, бизнинг кучимиз Совет даврига қараганда анча кам, ғарбий бўлмаган дунё ҳам ўшандан буён анча кучлироқ бўлди. Ва у ерда бизни нафақат лидер сифатида эслашади, балки Владимир Путин қандай ҳаракат қилиши ва нима дейишини ҳам яхши билишади.
Ҳа, Путин ҳам, Россия ҳам ғарбий бўлмаган дунёга англо-саксонларнинг боши берк кўчага кириб қолган глобалистик лойиҳасига муқобил таклиф қилмайди, аммо ҳозирча муҳими, биз нимани рад этишимиз, нимани қабул қилиб бўлмас ва амалга ошириб бўлмас деб билишимизда. Ва бошқаларни ҳам бу борада бизга қўшилишларини таклиф қиламиз. Биз буни заифлашиб бораётган гегемоннинг ўрнини эгаллаш, битта ғоя билан бир инсоният” янги дунёсини қуришга чақирганимиз учун эмас. Йўқ, биз ҳаммамиз учун фойдали бўладиган ишни бирга қилишни истаймиз. Ҳар ким ўз уйини ўзи қурсин, биз барчамиз эса умумий яшашнинг қоидаларини ишлаб чиқиш, яъни мамлакатларимиз-уйимизнинг бошқалар билан муносабатини аниқлаб олиш билан шуғулланамиз. Бу албатта, дунё миқёсидаги инқилоб эмас. Аммо фавқулодда муҳим таклиф. Айниқса, қулаётган гегемоннинг чала қурилган Бобил биноси бизнинг устимизга қулаш хатари бўлиб турган ҳозирги пайтда.
Россия ҳаммани ўзи тақдирини ўз қўлига олишга, яъни масъулиятли ва мустақил мамлакат бўлишга (ҳеч бўлмаганда, шунга ҳаракат қилишга) чақиради. Чунки:

Фақат чинакам суверен давлатлар юқори ўсиш динамикасини таъминлаши, инсонлар ҳаётининг меъёрлари ва сифати, анъанавий қадриятлар ва юксак инсонпарварлик ғояларини ҳимоя қилишда бошқаларга ўрнак бўла олади. Бунда инсон восита эмас, балки олий мақсадга айланади.

Суверенитет – бу миллий ривожланиш эркинлиги ва шунинг учун ҳар бир шахсда алоҳида: давлатнинг технологик, маданий, интеллектуал, таълим қобилияти. Ва албатта суверенитетнинг энг муҳим таркибий қисми бу масъулиятли, фаол ва миллий фикрлайдиган, миллий йўналтирилган фуқаролик жамиятидир”.
Путиннинг бу сўзлари фақат Россияга тегишли эмас. Бу сўзлар дунёнинг барча мамлакатларига, ўз халқини, ўз цивилизациясини асраб қолишни истайдиган, глобаллашувнинг қайнаётган қозонидан ҳам, инсониятнинг порлоқ келажаги сифатида постгуманизмдан ҳам қаноатланмайдиганларнинг ҳаммасига қаратилган. Бундайлар эса- мутлақ кўпчиликни ташкил этади. Булар орасида “олтин миллиард” аҳолисининг бир қисми ҳам бор. Муаммолар ахир уларда эмас, балки уларнинг ўз “истиснолиги” га ишонган, аммо мана шу “ўзига хослилик”, истиснолик тескари таъсир бериши- яъни ҳамма айнан сени яккалаб қўйишини- ҳеч ўйлаб кўрмаган элитасида.
Янгиликлар лентаси
0