Путин жаҳон тарихида янги давр келаётганини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Янги даврда фақат суверен давлатлар ўсиш динамикасини таъминлай олади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Жаҳон тарихида янги давр ва янги босқич келяпти, бунда фақат суверен давлатлар ўсиш динамикасини таъминлай олади ва ҳаётнинг юқори сифатини таъминлашда бошқа мамлакатларга ўрнак бўла олади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Жаҳон тарихида янги босқич, янги давр келяпти ва фақат чинакам суверен давлатларгина юқори ўсиш динамикасини таъминлаши, ҳаёт стандартлари ва сифати, анъанавий қадриятлар ва юксак инсонпарварлик ғоялари – ривожланиш моделларини ҳимоя қилишда бошқаларга ўрнак бўлиши мумкин, бунда инсон восита эмас, энг олий мақсад бўлади” - деган Путин Стратегик ташаббуслар агентлигининг “Янги замон учун кучли ғоялар” форумининг ялпи мажлисида.
Янгиликлар лентаси
0