Дунёда

Путин мутлақо соғлом – АҚШ бош разведкачиси

© Sputnik / Alexei Druzhinin / Фотобанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин в формате видеоконференции принимает участие в торжественной церемонии по случаю начала сооружения третьего энергоблока АЭС "Аккую" в турецкой провинции Мерсин
Президент России Владимир Путин в формате видеоконференции принимает участие в торжественной церемонии по случаю начала сооружения третьего энергоблока АЭС Аккую в турецкой провинции Мерсин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сергей Лавров ва Дмитрий Песков ҳам Путиннинг соғломлигини айтганди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мутлақо соғлом, деди АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Колорадо штатидаги Аспен институтининг йиллик хавфсизлик форумидаги нутқида.
“Президент Путиннинг саломатлиги ҳақида турли миш-мишлар юради. Биз айтишимиз мумкинки, у мутлақо соғлом”, деди у.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ақли расо одамлар президентда қандайдир касаллик белгиларини кўра олмаслигини айтган эди.
“Президент Путин ҳар куни омма олдига чиқади. Уни экранларда томоша қилиш, нутқларини ўқиш ва тинглашингиз мумкин. Менимча, ақли расо одамлар президентда қандайдир касаллик белгиларини кўра олмайди. Буни миш-мишлар тарқатаётганларнинг виждонига қолдираман”, деган эди Лавров.
Маълумот учун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 70 ёшни қарши олади. Унинг ташрифлари, иш юритиши ва ўзини тутишидан ҳам Путин мутлақо соғлом эканлигини билиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0