Қамчиқ довонида “бензовоз” ва “Damas” тўқнашди, қурбонлар бор

© Фото: Наманган вилояти ИИБҚамчиқ довонида "бензовоз" ва "Damas" иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Қамчиқ довонида бензовоз ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Қамчиқ довонида MAN ёнилғи ташувчи юк машинаси "Damas"’га бориб урилган. Натижада ёнғин чиққан.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 222 километрида ёнилғи ташувчи юк машинаси ва "Damas" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди
21 июль соат 00:05 ларда Фарғона водийсидан Тошкентга ҳаракатланиб бораётган MAN русумли ёнилғи ташувчи юк автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, "Damas"га бориб урилган. Оқибатда ҳодиса жойида ёнғин юзага келиб, транспорт воситалари ёниб зарарланган.
Ёнғин содир бўлган ҳудудда "Nexia" автомашинасига ҳам техник шикаст етган.
Хабарда ёнғин оқибатида вафот этганлар борлиги таъкидланган, бироқ улар сонига ойдинлик киритилмаган.
Ҳодиса жойида ёнғин асоратлари ва тирбандликни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисаларида жароҳат олиш ва ўлим ҳолатлари сони камайгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0