Иқтисод

Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этиш истагини билдирди

© unsplash.com/Mike EnerioЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистон темир йўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракатдаги состав тақдим қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Қирғизистонда бўлиб ўтаёган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон “Термиз - Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон темир йўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракатдаги состав тақдим қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Афғонистон ҳудудида “Термиз-Пешовар” темирйўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланганди.
Мазкур трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темир йўли Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Ўзбекистон бу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансафғон темир йўли республика экспорт салоҳиятини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилмоқда.
"Россия темир йўллари" Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, бугун Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0