Россия Афғонистонга 24 тонна гуманитар ёрдам юборди

© AFP 2023 / Ahmad Sahel ArmanРебенок среди обломков поврежденных домов после землетрясения в округе Берналь, Афганистан
Ребенок среди обломков поврежденных домов после землетрясения в округе Берналь, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
Умумий оғирлиги 24 тонна бўлган ёрдам зилзиладан жабр кўрган фуқаролар ҳаётини таъминлаш учун энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотлардан иборат.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, яқинда мамлакат жануби-шарқида рўй берган зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдам партияси юборилган.
“20 июль куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолёти Россия Федерацияси ҳукумати топшириғига кўра, Кобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси аҳолисига гуманитар ёрдам етказди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Умумий оғирлиги 24 тонна бўлган ёрдам зилзиладан жабр кўрган фуқаролар ҳаётини таъминлаш учун энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотлар – чодирлар, кўрпа-тўшаклар ва озиқ-овқатларни ўз ичига олади.
Россия ТИВ маълумотларига кўра, “бу Россиянинг бир ҳафта ичида афғон халқига ёрдам кўрсатиш бўйича қилган иккинчи гуманитар акциясидир”.
13 июль куни Россия Афғонистонга гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини топширган эди.
Маълумот учун, 22 июнга ўтар кечаси Афғонистоннинг Пактика, Хост, Лағмон, Ғазни, Лўгар ва Кобул вилоятларида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Афғонистон матбуотига кўра, унсурлар 1 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, 2 мингга яқин киши жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0