Россия

Россия нефтини зарарига сотмайди – Новак

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМинистр энергетики РФ Александр Новак
Министр энергетики РФ Александр Новак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия нефтининг нархи ёқилғи қазиб олиш нархидан паст бўлса, у ҳолда Россия жаҳон бозорларига нефть етказиб бермайди, деди Новак.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Агар Россия нефтининг нархи ёқилғи қазиб олиш нархидан паст бўлса, у ҳолда Россия жаҳон бозорларига нефть етказиб бермайди, деди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак “Первый канал”га берган интервьюсида.
“Агар [“Катта еттилик” мамлакатлари] айтаётган бу нархлар нефть қазиб олиш харажатларидан паст бўлса, табиийки, Россия бу нефтни жаҳон бозорларига етказиб беришни таъминламайди, яъни биз зараримизга ишламаймиз”, - дея таъкидлади у.
“Катта еттилик” давлатлари Россия нефтига нархларнинг юқори чегараларини киритиш имкониятларини фаол ўрганмоқда, шунингдек, Москванинг экспорт даромадларини чеклаш бўйича бошқа чора-тадбирларни жорий қилмоқда. Бироқ, бунга Европа Иттифоқи томонидан ҳам, хорижий компанияларнинг ихтиёрий рад этишлари билан ҳам эришилгани йўқ.
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Ғарбнинг Россия нефти нархининг юқори чегарасини жорий этиш режаларини психологик урушнинг яна бир элементи деб атади.
Аввалроқ, президент Владимир Путин Россиядан нефть етказиб беришга чекловлар жорий этилган тақдирда унинг нархи кескин ошаишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб нефть масаласида газ билан бўлгани бир хатони қайта такрорламоқда.
“Ҳозир биз Россия нефти ҳажмини чеклаш, Россия нефтининг нархини чеклаш ҳақида ҳар хил ёлғон фикрларни эшитяпмиз. Буларнинг барчаси худди газ билан содир бўлаётган нарса”, - деган эди Путин.
Янгиликлар лентаси
0