Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на переговорах в Чулпон-Ате
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на переговорах в Чулпон-Ате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Янгиликлар лентаси
0