Жамият

Бошланғич синфга қабул қилинганлар сони 530 мингга етди

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишНачальная школа для цыганских детей
Начальная школа для цыганских детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бугунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, янги ўқув йилида республика умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 700 мингдан ортиқ болаларни қабул қилиш режалаштирилган.

“Мактабга қабул Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги жами 25 та шаҳар ва туманлардаги 816 та умумтаълим мактабида электрон шаклда (my.maktab.uz) қолган ҳудудларда эса белгиланган тартибда анъанавий шаклда олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда амалга оширилади.
31 июлга қадар -маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида;
1 августдан - микроҳудуддан ташқари ҳудудлар бўйича.
Маълумот учун, ҳозирда 2022-2023 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари давом этмоқда.
Қабул жараёнига оид саволлар билан вазирликнинг 71-203-07-04 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0