Жамият

Бугун Навоий вилояти дунёнинг энг иссиқ нуқтасига айланди

© stockmedia.ccТермометр
Термометр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бузаубай шаҳарчаси +44 даража билан Қувайт, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларини ҳам орта қолдирди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бугун Навоий вилоятидаги Бузаубай шаҳарчаси дунёнинг энг иссиқ нуқтасига айланди. Бу ҳақида Гидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун Бузаубай шаҳарчаси +44 даража билан Қувайт, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларини ҳам орта қолдирди.
Бухоро ва Навоий вилоятлари баъзи чўл станцияларида маҳаллий вақт соат 11.00 нинг ўзидаёқ ҳаво ҳарорати қийматлари +44 даражадан юқорилаган.
“Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятининг баъзи кузатув станцияларида маҳаллий вақт соат 13.50 ва 14.50 да ҳаво ҳарорати +47 +48 даража иссиқ кўрсатди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет дам олиш кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлишини прогноз қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳамда қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5...7 даражага юқори бўлади.
Янгиликлар лентаси
0