Жамият

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади – Ўзгидромет

© unsplash.com/Scott GoodwillЖаркая погода
Жаркая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дам олиш кунлари ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5...7 даражага юқори бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳамда қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5...7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40...45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарининг баъзи жойларида 47 даражагача бўлиши кутилмоқда.
“Қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка ҳаракат қилинг! Ўзингизни асранг”, дея огоҳлантирди Ўзгидромет.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15...20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ, мутахассис жазирама кунларда офтоб уришидан эҳтиёт бўлишга оид тавсиялар берганди.
Янгиликлар лентаси
0