Иқтисод

Гўштдан шакаргача: бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteМясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США
Мясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Статқўм 21 июль ҳолатига бозорлардаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 минг сўмдан бошланиб 89 минг сўмгача сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, 21 июль ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қўйидагича бўлган:
· Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 77 000 сўм;
· Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 89000 сўм;
· Картошка (1 кг) — 2000 – 7000 сўм;
· Пиёз (1 кг) — 3000 – 8500 сўм;
· Сабзи (1 кг) — 1300 – 6000 сўм;
· Тухум (10 дона) — 7000 – 15 000 сўм;
· Гуруч (1 кг) — 5000 – 22 000 сўм;
· Ўсимлик ёғи (1 л) — 15 600 – 30 000 сўм;
· Шакар (1 кг) — 11 000 – 18 000 сўм.
Энг арзон мол гўшти гўшт Нукус марказий деҳқон бозорида (45 минг), энг қиммати эса Тошкентдаги Фарход деҳқон бозорида (73 минг) сотилмоқда.
Ўсимлик ёғининг минимал нархи Наманган чорсу деҳқон универсал бозорида (пахта ёғи 15 600 сўм), максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг Олой ва Миробод деҳқон бозорларида (кунгабоқар ёғи 30 000 сўм) кузатилган.
Бунда фақат деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0