Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди

© Depositphotos / ArturVerkhovetskiyВодитель за рулем
Водитель за рулем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Гувоҳномалар маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 393-сонли қарорда назарда тутилган.
Киритилган ўзгаришларга кўра, йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
Қолаверса, шу йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Маълумот учун, аввалги қонунчиликка кўра, гувоҳнома дубликати назарий ва амалий имтиҳонларни топширгандан сўнг берилган.
Ваколатли идора ҳужжатлари билан тасдиқланган ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва шунга ўхшаш сабабларга кўра йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно.
Янгиликлар лентаси
0